ҚР Президенти «ҚазМунайГаз» МК бошқаруви раисини қабул қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қасим-Жомарт Тоқаевга миллий компаниянинг жорий фаолияти ва молиявий аҳволи ҳамда келгусидаги ривожланиш истиқболлари ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда Каспий қувурлари консорциуми билан боғлиқ вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Президентга портнинг мобил тизимини таъмирлаш тез орада якунланиши ҳақида маълум қилинди. Бу Қозоғистон нефтини Каспий қувурлари консорциуми орқали ташишнинг аввалги ҳажмини тиклаш имконини беради.

Қасим-Жомарт Тоқаевга Атирау вилоятида полипропилен мажмуаси қурилиши ҳақида ҳам маълумот берилди. Мағзум Мирзағалиевнинг айтишича, завод қурилишини тез орада якунлаш режалаштирилган. Бу Қозоғистонга нефт-кимё маҳсулотларининг соф экспортчисига айланиш имконини беради.

Давлат раҳбари мамлакат нефт-кимё саноатини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.