ҚР Президенти Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга табрик телеграммаси йўллади

Фото: Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ва Қатар халқини миллий байрами билан табриклади, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

“Бугун мамлакатингиз иқтисодиёти жадал ривожланган, минтақавий ва жаҳон миқёсида тан олиган ва халқаро ҳамжамиятнинг нуфузли аъзоси сифатида эътироф этилмоқда. Буни, айниқса, сизнинг раҳбарлигингиздаги ташаббуслар ва жаҳон миқёсидаги тадбирлар ҳам кўрсатиши мумкин. Шу ўринда ишончим комилки, сизнинг конструктив раҳбарлигингиз билан мамлакатингиз янада гуллаб-яшнайди, келажакда ўз олдига қўйган мақсадларига эришади. Қатар Қозоғистоннинг араб дунёсидаги ишончли ва асосий ҳамкорларидан бирига айлангани, конструктив ва мазмунли муносабатларимиз мустаҳкамланганини алоҳида таъкидламоқчиман. Келгусида ҳам анъанавий дўстлик ва биродарлик руҳидаги мустаҳкам ҳамкорлигимиз халқларимиз фаровонлиги йўлида давом этиши ва жадал ривожланишига катта умид қиламан”, – дейилади телеграммада.

Қасим-Жомарт Тоқаев Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга масъулиятли лавозимида улкан муваффақиятлар, Қатар халқига эса фаровонлик тилади.