ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Мьянма Бош вазири Мин Аун Хлайн билан учрашди
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари, аввало, Мьянмада содир бўлган вайронкор зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Бош вазир Мин Аун Хлайнга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Қасим-Жомарт Тоқаев икки давлат ўртасида ҳамиша ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган дўстона муносабатлар сақланиб келаётганини таъкидлади.
Учрашувда савдо ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди, сиёсий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Қозоғистон Президенти икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида ўзаро ташрифлар ташкил этиш ва иқтисодий интеграцияга янги суръат беришни таклиф қилди.
Мьянма Бош вазири мана шундай оғир даврда қўллаб-қувватлагани учун Давлат раҳбарига миннатдорлик билдириб, келгусида ҳамкорликда ишлашдан манфаатдор эканини билдирди.
Бундан ташқари, учрашувда нефть-кимё, қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш, транспорт-логистика соҳаларида ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Бунгача Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Қозоғистонга ташриф буюриши ҳақида ёзган эдик.