«Бугун биз, шунингдек, АҚШ тарихидаги дунёни ларзага солган энг қайғули кунлардан бири бўлган 2001 йил 11 сентябр терактлари қурбонларини эслаймиз. Инсониятга қарши содир бўлган бу фожиали воқеа бутун дунёдаги миллионлаб одамларнинг хотирасида муҳрланган.
Қозоғистон халқаро ҳамжамиятнинг терроризмга қарши курашини қатъий қўллаб -қувватлайди. Хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш - Қозоғистон стратегияси ва АҚШ билан стратегик ҳамкорликнинг асосий тамойилидир», - деб ёзади Президент ўзининг Twitterдаги саҳифасида.