Ҳисоб қўмитаси раиси Наталья Годунова Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга 2020 йил учун республика бюджети харажатлари тўғрисидаги ҳукумат ҳисоботининг асосий натижалари тўғрисида ҳисобот берди. Ҳужжат ўтган ҳафта парламентнинг қўшма мажлисида қабул қилинди.
Наталья Годунова, шунингдек, ер ресурсларини бошқариш, махсус иқтисодий зоналар ва «Тау-Кен Самрук» миллий тоғ-кон компанияси текширувларининг асосий натижалари тўғрисида хабар берди.
Учрашув якунида Президент Ҳисоб қўмитаси раисига тегишли кўрсатмалар берди.