ҚР Президенти Ишлар бошқармаси Siemens компанияси билан меморандум имзолади

Фото: Фото: ҚР Президенти Ишлар бошқармаси

Қозоғистон Президенти Ишлар бошқармаси ва «Siemens Healthcare GmbH» ўртасида ўзаро англашув меморандуми тузилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги.

Меморандум қатор йўналишларда ҳамкорликни кўзда тутади. Жумладан, ҚР Президенти Ишлар бошқармаси Тиббиёт марказида диагностик тасвирлаш учун замонавий терапевтик тизимлар ва ускуналарни ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиси Siemens Healthineers маълумот марказини ташкил этиш.

Фото: ҚР Президенти Ишлар бошқармаси

 

Томонлар, шунингдек, беморларни даволаш натижаларини яхшилаш, ҚР Президенти Ишлар бошқармаси тизимида қўлланилаётган «Siemens» тиббий жиҳозларини модернизация қилиш учун янги маҳсулотлар ва клиник усулларни биргаликда ишлаб чиқишни бошлашга келишиб олдилар.

Фото: ҚР Президенти Ишлар бошқармаси

 

Меморандум Тиббиёт маркази клиникаларига диагностиканинг илғор инновацион усулларидан фойдаланиш, аҳоли учун юқори сифатли инновацион тиббий хизматлар мавжудлигини таҳлил қилиш, мутахассисларнинг малакаси ва илмий ишлар даражасини ошириш учун қўшимча имкониятлар очади.