ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Хитой Халқ Республикасининг собиқ Раиси жаноб Цзян Цзэминь вафот этгани ҳақидаги хабарни чуқур руҳий тушкунлик билан қабул қилганини айтди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизмати.
«Биз Цзянь Цзэминьни Хитой равнақи ва унинг халқаро ҳамжамиятдаги мавқеини ошириш йўлида фидокорона хизмат қилган мамлакатингизнинг етук фарзанди сифатида яхши биламиз. Икки давлат ўртасидаги мустаҳкам дўстликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган шахс сифатида унинг ёрқин сиймоси халқларимиз хотирасида мангу сақланиб қолади», - дейилади телеграммада.
Президент телеграммада Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан унинг оила аъзолари ва яқинларига, шунингдек, бутун Хитой халқига ҳамдардлик билдирди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.