ҚР Президенти «Хабар»ни замон талаблари даражасига кўтариш бўйича кўрсатмалар берди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти «Хабар» агентлиги АЖ бошқаруви раиси Берик Уалини қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда сайтига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаевга «Хабар» таркибидаги телеканаллар фаолияти ҳақида сўзлаб берилди.

Берик Уали Президентга яқин келажакда ишга тушириладиган лойиҳалар, ахборот, ижтимоий-сиёсий ва маърифий мазмун яратиш ҳақида сўзлаб берди. Президентга агентликни техник модернизация қилиш режаси ҳақида ҳам маълумот берилди.

Суҳбат якунида Қасим-Жомарт Тоқаев агентликнинг давлат ахборот сиёсатини амалга оширишдаги муҳим ролини таъкидлаб, «Хабар» телеканаллари гуруҳи фаолиятини замон талаблари даражасида йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди.