ҚР Президенти Грузия Президентини Мустақиллик куни билан табриклади

Фото: Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Грузия Президенти Михаил Кавелашвилига ушбу мамлакат Мустақиллик куни муносабати билан табрик телеграммаси йўллади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Қозоғистон Президенти сўнгги йилларда Грузия демократик институтларни мустаҳкамлаш, иқтисодиётни модернизация қилиш, фуқаролар фаровонлигини ошириш борасида салмоқли муваффақиятларга эришганини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Михаил Кавелашвилига масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар ва дўст Грузия халқига фаровонлик тилади.