Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Германия Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги стратегик ҳамкори саналади. Савдо-иқтисодий алоқалар жадал ривожланмоқда. Германия бизнеси ҳам Қозоғистондаги улушини кенгайтиришдан манфаатдор.
Президент Германиядан Қозоғистонга киритилган тўғридан-тўғри сармоя ҳажми ўтган йили 64 фоизга ошиб, 770 миллион долларга етганини таъкидлади. Бу рекорд кўрсаткич.
Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шу муносабат билан Қасим-Жомарт Тоқаев аввалроқ Минтақавий қишлоқ хўжалиги марказини ташкил этиш таклифи билан чиққанини эслатди. Президент таъкидлаганидек, мазкур марказ мамлакат қишлоқ хўжалиги салоҳиятидан максимал даражада фойдаланиш, инновацион технологияларни жорий этиш ва уларни тижоратлаштиришга хизмат қилади.
Давлат раҳбари CLASS заводининг Қозоғистон қишлоқ хўжалиги салоҳиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.