ҚР Президенти фармони билан қатор давлатларнинг элчилари тайинланди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг Мўғулистон, Шри-Ланка, Швеция ва Даниядаги элчилари тайинланди.

Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

“Давлат раҳбарининг фармонлари билан: Алмас Сейтақинов Қозоғистон Республикасининг Мўғулистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди; Сергей Александрович Викторов Қозоғистон Республикасининг Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди; Қозоғистон Республикасининг Швеция Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олжас Мухамедғалимули Сулейменов Қозоғистон Республикасининг Дания Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди”, – дейилади хабарда.

Аввалроқ Қозоғистоннинг Мўғулистондаги элчиси истеъфога чиққани маълум бўлган эди.