Давлат раҳбари Джо Байденни Америка Қўшма Штатлари Президенти этиб сайлангани билан самимий табриклади. Қасим-Жомарт Тоқаев икки мамлакат ўртасида ўзаро манфаатли соҳаларда самарали ҳамкорлик қилишига умид билдирди.
Аввалроқ АҚШ Демократик партиясидан номзод Джо Байден АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозониш учун зарур бўлган овозларини тўплагани ҳақида хабар берилган эди.