Маросимда Фахрий қоровул бошлиғи Давлат раҳбарига рапорт берди. Кейинроқ Президентнинг фармойиши билан Давлат байроғи кўтарилиб, шиор ижро этилди.
Бу йил умумхалқ байрами сифатида қайта тикланган Республика байрами ана шундай тантанали тадбир билан бошланди. Давлат байроғини кўтариш маросими ҳудудларда ҳам давом этади.