Президент ушбу кенг кўламли тадбир халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш, Қозоғистон нуфузини юксалтириш, мамлакатнинг бой маданий-тарихий меросини улуғлашга хизмат қилишини таъкидлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Ташкилот билан яқин ҳамкорлик қилиш тарафдори эканлигини ва туризм соҳасида қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Бош котиб Зураб Пололикашвили Давлат раҳбарига меҳмондўстлиги учун миннатдорлик билдириб, V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг ташкилий савиясини юқори баҳолади. Унинг сўзларига кўра, бундай тадбирлар туризм ва бутун мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга замин яратади.
Учрашувда Қозоғистоннинг БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти билан ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти ва халқаро майдондаги нуфузини оширишга хизмат қилаётган аниқ ишларга алоҳида эътибор қаратилди.