Қасим-Жомарт Тоқаев суҳбатдошларга Қозоғистондаги мавжуд вазият, мамлакатда конституциявий тузумни тиклаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.
Хорижий давлатлар раҳбарлари Қозоғистон раҳбариятининг вазиятни тартибга солиш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдириб, Қозоғистон билан дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини маълум қилдилар.