ҚР Президенти Астана ва Қозоғистон митрополити Александрни I даражали «Достық» ордени билан тақдирлади
14:48, 17 Апрель 2025
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари митрополитни ва бутун православ жамоатини Пасха байрами билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Православ черкови анъанавий ва оилавий қадриятларни тарғиб қилиш, ёш авлод тарбияси, мамлакатнинг бой маданий меросини асраб-авайлашга катта ҳисса қўшаётганини таъкидлади.
Президент митрополит Александрни I даражали «Достық» ордени билан тақдирлади. Бу мукофот унинг Қозоғистондаги хизматининг 15 йиллиги, шунингдек, тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш йўлидаги фаолияти учун топширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Президентга бир қатор давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқлари топширилган эди.