Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва бутун арман халқига Еревандаги «Сурмалу» савдо марказидаги портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан телеграмма йўллади.
Телеграммада Давлат раҳбари ҳалок бўлганлар ва жароҳатланган фуқароларнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.