ҚР Президенти АҚШ сенатори Стив Дэйнсни қабул қилди
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев АҚШ Сенати аъзоси Стив Дэйнсга ҳурмат бажо келтирар экан, Қозоғистон ва Америка ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади. Шунингдек, у икки томонлама муносабатларда парламент дипломатияси муҳим ўрин тутишини айтди.
Учрашувда савдо-иқтисодий интеграция масалалари кўриб чиқилди. Қозоғистон Президенти мамлакатда инвестицияларни жалб қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш ва саноатни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини маълум қилди. Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сўзларига кўра, энергетика, фойдали қазилмаларни қидириш ва қайта ишлаш, инфратузилмани модернизация қилиш ва бошқа соҳалар Қозоғистон-Америка муносабатларининг асосий йўналишлари ҳисобланади.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий хавфсизлик масаласига алоҳида урғу берилди.
Шу билан бирга, Президент Қозоғистон дунёда биринчилардан бўлиб Москва вилоятидаги террорчилик ҳаракатини кескин қоралагани, шундай оғир дамларда Россия билан бирга эканини таъкидлади.
Қасим-Жомарт Тоқаевнинг фикрича, барча давлатлар ўзаро муносабатларидаги фарқларга қарамай, терроризмга қарши курашда йирик халқаро коалиция доирасида кучларини бирлаштириши керак. Қозоғистон ушбу муҳим ишга ҳисса қўшишга тайёр.