Аввал хабар қилинганидек, парламент мажлисининг ялпи мажлисида депутатлар янги раисни яширин овоз бериш орқали сайладилар.
Эслатиб ўтамиз, 14 январь куни ҚР Биринчи Президенти, «Nur Otan» партияси Раиси Нурсултон Назарбоев партия фракциясининг йиғилишида Нурлан Нигматулиннинг номзодини мажлисдаги партия фракцияси раҳбари лавозимига таклиф қилганди. Фракция депутатлари Елбасы таклифини бир овоздан қўллаб-қувватладилар. Шунингдек, Нурлан Нигматулиннинг Мажилис Спикери лавозимига номзодини кўрсатиш масаласи кўриб чиқилганди.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов