ҚР Миллий банки долларнинг бугунги курсини белгилади

Фото: Фото: очиқ манбалардан олинган

ҚР Миллий банки долларнинг 19 сентябрдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Хусусан, 1 доллар нархи 469,31 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача курси - 4,87 тенге.

18 сентябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,44 тенгега ошиб, 469,78 тенгени ташкил қилди.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 470 – 474 тенгега сотилмоқда.

Алматида доллар курси 471,5 - 474,5 тенге орасида ўзгариб турибди.

Россия рубли 4,74-4,95 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова