ASTANA. Кazinform – Жорий йилда иқтисодиётда давлатнинг улуши 14 фоизга қисқарди, 600 мингдан ортиқ ватандошимиз иш билан таъминланди, бошланғич синф ўқувчилари бепул иссиқ овқат билан таъминланди. Бош вазир Алихан Смаилов Парламентдаги «AMANAT» партияси фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида Давлат раҳбари Мурожаатномалари ижроси қай тарзда амалга оширилаётгани ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
Маъруза аввалида фракциянинг кенгайтирилган йиғилишини кириш сўзи билан ҚР Мажилиси спикери, «АМАНАТ» партияси раиси Ерлан Қошанов очар экан, ўтган йилги референдумда Давлат раҳбари томонидан амалга оширилган сиёсий ислоҳотларни, янгиланган Конституцияни халқ ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганини таъкидлади. Шунингдек, Давлат раҳбари ҳар бир Мурожаатномасида мамлакатда адолат ва демократия тамойилларини қарор топтириш ва мустаҳкамлаш учун тизимли ва босқичма-босқич шароит яратиб бераётганини алоҳида қайд этди.
«Давлат раҳбари ташаббуси билан бу йил биринчи марта ғалаба қозонган партия Бош вазир номзодини таклиф қилди. Бугун, янги сиёсий мавсум арафасида биз яна бир анъанани бошлаймиз. Фракция йиғилишида илк бор Президент Мурожаатлари ва Сайловолди дастурлари ижроси юзасидан Бош вазирнинг ахборотини тинглаймиз. Шунинг учун кўпчилик овозга эга бўлган партия сифатида биз Ҳукумат раҳбарини фракция йиғилишига алоҳида таклиф қиламиз», - деди Ерлан Қошанов.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.