Қозоғистон Республикаси МСК сайти маълумотига кўра, учрашувда Нурлан Абдиров икки мамлакат МСК раисларини сайлов кампаниясининг асосий босқичлари хусусиятлари, президентликка номзодларни кўрсатиш ва рўйхатга олиш натижалари, сайловолди ташвиқотининг бориши, сайловчилар ва сайлов участкалари сони, Қозоғистон Республикаси Президенти сайловида халқаро кузатувчиларни аккредитация қилиш натижалари билан таништирди.
Йиғилиш якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.