ҚР ФВВ қутқарувчилари 2630 метрли маррани забт этишди
ASTANA. Kazinform – Шундай қилиб, қутқарувчилар 2600 метрдан ортиқ баландликда Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги байроғини кўтарди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Фото: ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Қозоғистон Республикаси Ватан ҳимоячилари куни арафасида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Шарқий Қозоғистон вилояти ФВД бошлиғи ўринбосари Исхар Савазов бошчилигидаги қутқарувчилар ватанпарварлик мақсадда Риддер шаҳри яқинидаги денгиз сатҳидан 2630 метр баландликда жойлашган тоғ чўққисига чиқишди.
Фото: ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
“Ушбу тоққа чиқиш алпинизм машғулотларининг асосий қисми ва қийин шароитларда навигация қилиш маҳоратни ошириш усулидир. Ёш қутқарувчилар жабрланганларни баландликда ташиш усулларини ўрганади, замонавий техника воситаларидан фойдаланади”, – дейди Фавқулодда вазиятлар департаменти бошлиғи ўринбосари Исхар Савазов.
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы