ҚР Давлат маслаҳатчиси Россия президентининг махсус вакили Михаил Швидкой билан учрашди

Фото: Фото: Ақорда

ҚР Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Россия президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швидкой билан учрашди, деб хабар беради Ақорда

Учрашувда маданий-гуманитар соҳадаги икки томонлама долзарб масалалар, шунингдек, театр санъати, кўргазмалар ташкил этиш каби бошқа йўналишларда маданий тажриба алмашиш лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар маданий-гуманитар соҳада фаол мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Фото: Ақорда