Учрашувда икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар МДҲ давлатлари гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғармаси доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига эътибор қаратдилар.
Учрашув якунида томонлар маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.