ҚР Бош вазири Қостанай вилоятига хизмат сафари билан борди
11:46, 26 Январь 2024
QOSTANAY. Кazinform — Ҳукумат раҳбари вилоятда қишлоқ аҳолиси даромадини ошириш мақсадида амалга оширилаётган “Қишлоқ омонати” лойиҳасининг бориши билан танишди, ижодкор ёшлар билан учрашди.
“Бундан ташқари, Алихан Смаилов машинасозлик ва агросаноат комплекси соҳаларидаги қатор ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюради.
Хизмат сафари якунларига кўра, Бош вазир вилоятни ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича йиғилиш ўтказади”, — деб ёзади Ҳукумат расмий канали.