ҚР Бош вазири «Қишлоқ омонати» лойиҳасининг амалга оширилиши билан танишди

Фото: Фото: primeminister.kz
ASTANА. Кazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Ақтўбе вилоятига амалий ташрифи чоғида қишлоқ аҳолиси даромадларини оширишга қаратилган «Қишлоқ омонати» лойиҳасининг амалга оширилиши билан танишди, дея хабар беради Кazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.

Ақтўбе вилояти ҳокими Ерали Тўғжанов Ҳукумат раҳбарига вилоятда «Қишлоқ омонати» лойиҳаси қандай амалга оширилаётгани ҳақида батафсил маълумот берди. Айни пайтда вилоят аҳолиси томонидан «Қишлоқ омонати» доирасида 6,5 ​​миллиард тенгелик 1 минг 486 та лойиҳани молиялаштириш бўйича аризалар келиб тушди. 1389 та лойиҳа маъқулланиб, улардан 930 таси 4 миллиард тенгега молиялаштирилди. Натижада 1122 янги иш ўрни яратилди, 103 мингдан ортиқ парранда харид қилинди, 48 иссиқхона қурилди. 146 гектар майдонга картошка ва бошқа сабзавотлар экилди. Шунингдек, қишлоқда 389 та янги кичик бизнес объектлари (новвойхона, гўшт ва сутни қайта ишлаш кичик цехлари ва бошқалар) очилди.

Бош вазир фуқаролар фаровонлигини ошириш Ҳукуматнинг асосий вазифаларидан бири эканини таъкидлади.

«Қишлоқ омонати» лойиҳасини амалга ошириш тажрибаси вилоят бўйлаб кенг тарқалиши керак. Бу йил унга 100 миллиард тенге ажратилди. Шу муносабат билан қишлоқдаги кўплаб тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш режалаштирилган. Келгуси йилда яна 100 миллиард тенге ажратамиз. Лойиҳа туфайли қишлоқ аҳоли пунктларида турмуш даражаси сезиларли даражада яхшиланади. Ақтўбе вилояти лойиҳани амалга ошириш бўйича етакчи ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бу ишни шу суръатда давом эттириш керак», - дейди Алихан Смаилов.