Бош вазир Алихан Смаилов раислигида Инқирозга қарши чора-тадбирлар бўйича тезкор штабнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда иқтисодиётнинг тармоқ йўналишлари, транспорт ва логистика, контрагентлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар, шунингдек, маҳаллий бизнеснинг бошқа масалалари муҳокама қилинди.
Ҳозирда Қозоғистон Ҳукумати «Атамекен» МТП, АХММ ва саноат бизнеси билан биргаликда Қозоғистон иқтисодиётига реал хавф ва таъсирларни, шунингдек, салбий таъсирни юмшатиш бўйича мумкин бўлган қарши чораларни ўз ичига олган потенциал санкциялар сценарийсини ҳисоблаб чиқмоқда.