ҚР Бош вазири фуқаро авиацияси мутахассисларини тайёрлаш учун қўшимча грантлар ажратиш бўйича топшириқ берди

Фото: Фото: primeminister.kz

Фуқаро авиацияси мутахассислари хорижда малака оширадилар. Бу ҳақда ҚР Бош вазир Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.

“Саноат ва Молия вазирликлари аэропортлар ҳудудида мультимодаль транспортдан фойдаланиш имкониятини яратиш масаласини ишлаб чиқиши керак. Шунингдек, транзит юкларни қайта ишлашни соддалаштириш ва тегишли технологик жараёнларни оптималлаштириш зарур. Транспорт ва Энергетика вазирликлари, “Самруқ-Қазна” жамғармаси ва “Қазмунагаз” компанияси зарур миқдорда авиа ёқилғи билан таъминлаш чораларини кўрсин. Шу билан бирга, уни сақлаш учун тегишли инфратузилмани яратиш зарур”, — деди Алихан Смаилов.

Ҳукумат раҳбари Фан ва олий таълим, Транспорт вазирлиги фуқаро авиацияси соҳасида мутахассислар тайёрлаш учун қўшимча грантлар ажратиши кераклигини айтди.

“Келгусида зарур кадрлар бўйича прогноз ишлаб чиқиш ва хорижда малакасини ошириш масалаларини ишлаб чиқиш зарур”, — деди Бош вазир.