ҚР банк сектори тадбиркорларига АҚШ санкциялари доирасида иш юритишнинг ўзига хос жиҳатлари тушунтирилди

NUR-SULTAN. Кazinform- Америка дипломатлари тадбиркорлар ва Қозоғистон банк сектори вакилларига АҚШ санкциялари доирасида бизнес юритишнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтирди, деб хабар беради Kazinform ТИВ матбуот хизмати.

«Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ва АҚШнинг Қозоғистондаги Элчихонаси «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси кўмагида Қозоғистон тадбиркорлари ва банк сектори вакиллари, шунингдек, Қозоғистонда филаллари бўлган хорижий компанияларга санкциялар бўйича навбатдаги Қозоғистон-Америка онлайн маслаҳатлашувини ташкил қилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад АҚШ санкцияларининг қозоғистонлик бизнес ва иккинчи даражали банкларга кўзда тутилмаган таъсирини камайтириш ҳамда ташқи савдога салбий таъсирини камайтиришдан иборат.

Америкалик дипломатлар, шунингдек, АҚШ санкциялари ва чекловлари доирасида бизнес юритиш ва операцияларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятларига батафсил тўхталиб ўтди.

Томонлар санкцияларнинг Қозоғистон иқтисодиётига таъсирини камайтириш мақсадида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.