«Илова қилинган Қозоғистон Республикаси ташқи сиёсатининг 2020 - 2030 йилларга мўлжалланган концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) тасдиқлансин. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати уч ой муддатда ушбу Концепцияни амалга ошириш чораларини кўрсин. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Қозоғистон Республикаси Президенти Администрациясина юклатилсин. Қозоғистон Республикаси Президентининг «2014 - 2020 йилларга мўлжалланган Қозоғистон Республикаси ташқи сиёсий концепцияси тўғрисида»ги 2014 йил 21 январдаги 741-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. Ушбу Фармон имзоланган кундан бошлаб кучга киради», - дейилади ҳужжат матнида.
Концепциянинг тўлиқ матни Акорда веб-сайтида эълон қилинган.