ASTANA. Kazinform – Астана шаҳридаги Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги саройда қозоқ кураши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг биринчи кунида эркаклар 82, 90, 100 ва +100 килограмм, аёллар эса 75 ва 75 килограммдан юқори вазн тоифаларида чиқиш қилди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон кураши ассоциацияси матбуот хизматига таяниб.
Биринчи жаҳон чемпионатида 40 га яқин давлатдан 350 нафар курашчи иштирок этмоқда. Мусобақалар уч ёш тоифасида ўтказилади: катталар, ёшлар ва ўсмирлар.
Мусобақанинг биринчи кунида қозоғистонлик полвонлар учта олтин медални қўлга киритди: 82 кг вазнда – Айдин Дартаев, 100 кг – Марат Байқамуров ва 100 кг вазнда – Нурдаулет Жарилқапов.
Эркаклар ўртасида 90 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган Тоқтарбек Айдарбек ва аёллар ўртасидаги баҳсларда иштирок этган Молдир Азамат бронза медалига сазовор бўлди.
Фото: instagram.com/qazaqkuresi.kz
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.