Қозоғистоннинг учта ҳудудида совуқ бўлиши кутилмоқда

Фото: Фото: Mukhtar Kholdorbekov\Kazinform

Қозоғистон Республикаси ҳудудининг аксарият қисми антисиклон таъсирида бўлади, шу сабабли об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Фақатгина республиканинг ғарби ва тоғли ҳудудларида атмосфера фронтлари таъсирида ёмғир ёғади. Республика бўйлаб туман тушиши, шимол, жануб, ғарб ва жануби-шарқда кучли шамол бўлиши мумкин, дея хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.

Кечаси Ақмола вилояти жанубида, марказида, Қостанай, Шимолий Қозоғистон вилоятларининг жануби-шарқида 1-2 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Туркистон вилояти маркази ва шарқида, Қизилўрда вилояти жанубида кучли ёнғин хавфи сақланиб туради.

Жамбил ва Манғистау вилоятларида, Атирау вилоятининг жануби ва шарқида кучли ёнғин хавфи кутилмоқда.