Қозоғистоннинг тўққизта шаҳрида ҳаво сифати ёмонлашади

Фото: Фото: «Атырау» газеті

ASTANA. Kazinform — "Қазгидромет" РДК мамлакатдаги ҳаво сифати бўйича ўз прогнозини эълон қилди.

«15 март куни Алмати, Орал, Қарағанди, Балқаш, Жезқазған, Темиртау, Ақтўбе шаҳарларида, кечаси эса Қостанай ва Атирау шаҳарларида ҳавонинг ифлосланиши учун ноқулай метеорологик шароитлар кутилмоқда», — дейилади хабарда.

Ноқулай метеорологик шароитлар — атмосфера ҳавосининг сирт қатламида зарарли (ифлослантирувчи) моддаларнинг тўпланишига таъсир этувчи қисқа муддатли метеофакторлар (тинч ҳаво, енгил шамол, туман, инверсия) йиғиндиси.