Қозоғистон теннис федерациясининг маълум қилишича, Билли Жин Кинг кубогининг янгиланган рейтингида миллий терма жамоа 16-ўриндан 9-ўринга кўтарилган.
Қозоғистон терма жамоаси Россия, Германия, Италия, Руминия, Бельгия, Польша каби жамоаларни ортда қолдирди.
Жорий йилнинг апрел ойида қозоғистонлик қизлар пойтахтда немис теннисчиларини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, жамоавий жаҳон чемпионати финалига йўлланма олди.
Жаҳон рейтингида кучли ўнта жамоалар қуйидагилар:
1,Австралия – 1002,71 балл;
2,Франция – 885,6;
3, Испания – 884,62;
4,Чехия – 842,92;
5,Швейцария – 881,81;
6, Канада – 780,09;
7, АҚШ - 758,09;
8, Словакия – 744,23;
9, Қозоғистон – 704,75;
10, Германия – 702,52.
Муаллиф: Елжан Ерали