Қозоғистоннинг Саудия Арабистонига гўшт экспортини кенгайтириш имконияти ортади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида маҳаллий гўшт экспорт қилувчилар учун янги имкониятларга йўл очадиган ҳужжатлар имзоланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий сайтига таяниб.

«24-25 июл кунлари икки давлатнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлигини кенгайтириш мақсадида ишбилармон гуруҳлар вакиллари иштирокида сармоявий давра суҳбати бўлиб ўтди. Мол ва қўй гўштини олиб киришда санитария-техник талаблар тўғрисида баённома имзоланди. Шартномани Саудия Арабистонининг озиқ-овқат сектори бўйича президент ўринбосари Муҳаммад ал-Насар ва ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ветеринария назорати ва кузатиб бориш қўмитаси раиси Асқар Жақипбаев имзоладилар», - дейилади вазирлик хабарида.

Мазкур ҳужжат Қозоғистон қўй ва мол гўшти етиштирувчилар учун сотиш бозорини кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада ошириш имконини беради.



Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги