«Ҳа, албатта, жараён давом этмоқда. Мен яқинда Женевада бўлдим, биз ЖССТ Бош директори билан яна гаплашдик. Улар ЖССТ томонидан тўлиқ ёрдам бўлишини айтишади. Иш аллақачон олиб борилмоқда. Бу масала билан Қозоғистонда жойлашган ҳудудий бўлимимиз ҳам шуғулланади. Яъни, ҳужжатларни топшириш тартиби давом этмоқда», — деди Aлексей Цой.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир мутахассислар қандай қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш кераклигини аниқламоқда.