Қозоғистоннинг олтин захиралари қўшимча 98 тоннага ошди
ASTANА. Каzinform — Қозоғистоннинг олтин захиралари қўшимча 98 тоннага ошди. Бу ҳақда Саноат ва қурилиш вазири ўринбосари Иран Шархан Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.
— Давлат раҳбари ўз Мурожаатномасида геология соҳасини рақамлаштириш орқали уни янги босқичга кўтариш зарурлигини таъкидлади. Ушбу вазифаларни тизимли равишда амалга ошириш туфайли соҳада ҳозирда модернизация ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда мамлакат бўйлаб давлат реестрида 103 турдаги минерал ва 10 мингга яқин конлар рўйхатга олинган. 250 та қаттиқ минерал учун 2900 дан ортиқ лицензия ва шартномалар мавжуд, — деди у.
Унинг таъкидлашича, геологик қидирув ишлари натижасида Кўк-Жўн, Олтин-Шоко, Самомбет, Студент ва Тақир-Калжир конлари биринчи марта давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган.
— Захира ҳажми 98 тонна олтин, 36 минг тонна мис, 11 миллион тонна марганец ва 1,3 миллион тонна фосфоритга ошди, — деди Иран Шархан.
Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат йиғилишида геология ва ер ости бойликларидан фойдаланишни ривожлантириш, рақамлаштириш чоралари, шунингдек, аҳолини дори-дармонлар билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинмоқда.