Қозоғистоннинг Нидерландия Қироллигидаги элчиси ўзгарди
12:19, 06 Сентябрь 2024
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбарининг фармони билан Қайрат Қудайбергенули Абдирахманов Қозоғистон Республикасининг Нидерландия Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, Қозоғистон Республикасининг Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилотдаги доимий вакили этиб тайинланди.
Давлат раҳбарининг Фармони билан Асқар Қуанишули Жумағалиев раҳбарлик лавозимларидан, шу жумладан Қозоғистон Республикасининг Нидерландия Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, Қозоғистон Республикасининг Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилотдаги доимий вакили лавозимидан озод этилди.