Қозоғистоннинг Марказий ҳарбий оркестри Доҳадаги фестивалда чиқиш қилади

Фото: Фото: ҚР Қорғаныс министрлігі

ASTANA. Kazinform — Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий оркестри ва Фахрий қоровул ротаси Қатарда бўлиб ўтадиган I халқаро ҳарбий мусиқа ва маршлар фестивалида иштирок этади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу маданий тадбир мамлакат Миллий куни доирасида ташкил этилмоқда.

Фестиваль репертуари ҳақида Қуролли Кучлар Миллий ҳарбий-ватанпарварлик марказининг Марказий ҳарбий оркестри раҳбари подполковник Мақсат Шакенов сўзлаб берди.

Фото: ҚР Қорғаныс министрлігі

“Фестивалда бу йил 100 йиллиги нишонланадиган буюк қозоқ бастакори Нурғиса Тлендиевнинг куйларидан иборат қўшиқларни ижро этамиз. Шу билан бирга, биз томошабинларни Қатарнинг машҳур ватанпарварлик қўшиғи билан хурсанд қиламиз. Дастуримиз фольклор-этнографик оркестр, рақс гуруҳи ва Фахрий қоровул ротасининг дефилеси билан тўлдирилади”, — деди у.

Фестивалда Буюк Британия, Иордания, Ирландия, АҚШ, Уммон, Туркия ва бошқа мамлакатлардан ижодий гуруҳлар иштирок этади. Қатарнинг ўзидан элит ҳарбий мусиқий гуруҳлар ҳам чиқиш қилади.