Қозоғистоннинг кўп қисмида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда
07:04, 23 Апрель 2024
23 апрель куни Қозоғистон ҳудудининг катта қисми атмосфера фронтал қисмлари таъсирда бўлади – ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, жануби-шарқда эса кучли ёмғир ва дўл ёғиши мумкин, деб хабар беради Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб.
Республика бўйлаб шамол кучаяди, жануби-ғарбда чанг бўрони, жанубий ва жануби-шарқда кучли шамол эсади.
Мамлакатнинг фақат шимоли-шарқида, шарқида, жануби-шарқида ва марказида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда.