Бу ҳақда фильм режиссёри Адилхан Ержанов ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
«Бир неча кун олдин Таллиндаги «Зулматли тунлар» кинофестивалида «Улболсын» фильмимизнинг жаҳон премьераси бўлиб ўтди. Кеча фестивалнинг ёпилиш маросимида у «Энг яхши Осиё фильми» номинациясини қўлга киритди», - деб ёзади Адилхан Ержанов.
Шунингдек, «Улболсын» фильми ҳақидаги маълумотлар кинофестивалнинг Twitterдаги саҳифасида жойлаштирилган.