Қозоғистоннинг қайси ҳудудида этнотуризм яхши ривожланган

Фото: Фото: Павлодар облысы білім басқармасы

ASTANA. Kazinform – ҚР Туризм ва спорт вазирлиги мамлакатнинг қайси ҳудудларида этнотуризм яхши ривожланаётганини маълум қилди.

“Алмати ва Туркистон вилоятларида этнотуризмнинг ривожланиши республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан юқори даражада. Бу ҳудудларда миллий анъана ва маданиятга асосланган саёҳатлар ташкил этилади. Бундан ташқари, қозоқ халқининг турмуш тарзи, ҳунармандчилигини намойиш этиш мақсадида этноқишлоқлар барпо этилмоқда. “Буюк ипак йўли мероси асосида Туркистон вилоятида этно-турлар ташкил этилади”, - дейилади вазирлик агентлик расмий сўровига жавобан.

Бироқ вазирликнинг қайд этишича, ўтган йили Қозоғистонга этнотуризм йўналишида қанча сайёҳ келгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Зеро, бу соҳада индивидуал расмий статистика юритилмайди.

“Бироқ, умуман туризм соҳасидаги кўрсаткичларга назар ташлайдиган бўлсак, бу йўналиш ҳам жадал ривожланаётганини кўриш мумкин. Қозоғистонга келаётган сайёҳларнинг аксарияти Россия, Хитой ва Германия каби давлатлардан. Улар орасида этнотуризмга қизиқувчилар ҳам оз эмас. Бундан ташқари, араб давлатларидан келган сайёҳлар этнотуризмга катта қизиқиш билдирмоқда. Қозоғистоннинг бой маданий мероси ва гўзал табиати хорижлик сайёҳлар эътиборини тортмоқда ва бу соҳа келажакда ҳам ривожланиб боришига умид бор”, - деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай