Қозоғистоннинг гуманитар ёрдами Афғонистоннинг Балх провинциясига етказилди

Фото: Фото: ҚР ТИВ

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан Афғонистоннинг Ҳирот провинциясидаги зилзиладан зарар кўрганлар учун Қозоғистондан юборилган гуманитар ёрдамнинг навбатдаги партияси “Хайратон” темир йўл вокзали (Афғонистон, Балх провинцияси) ҳудудига етказилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистондан Афғонистонга жўнатилган инсонпарварлик юки умумий оғирлиги 1662 тонна бўлган 27 та вагондан иборат. Гуруч, ун, ўсимлик ёғи, сут консервалари, матрац, кўрпа-тўшак, чойшаб, ёстиқ, иссиқ кийим, чодир, газлама, ёстиқ жилд ва каравотлар бор.

Фото: ҚР ТИВ

Балх провинцияси губернатори ўринбосари А.Идрис афғон халқи номидан Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга, Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва қозоқ халқига барқарор ва тезкор инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдирди ҳамда икки мамлакат халқлари ўртасида мустаҳкам дўстлик муносабатлари мавжудлигини такидлади.

Фото: ҚР ТИВ
Фото: ҚР ТИВ