«Бу фақат биргина ҳолат. Агар Теҳронда жойлашган элчихоналарга оммавий ҳужум бўлганида, вазият бошқача бўларди. Элчихона нормал режимда ишлаяпти», - деди Айбек Смадияров.
Унинг сўзларига кўра, бу вазиятдан жабрланган Қозоғистон фуқаролари ҳақида маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 27 январ куни Озарбайжон Республикасининг Теҳрондаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилган эди.
Муаллиф: Алихан Асқар