Бу ҳақда ТИВ Telegram-канали да маълум қилинди.
Кенгаш раиси Хавфсизлик кенгаши аъзолари номидан қилган баёнотида бу қарорни «ҳақиқий тарихий воқеа» деб атади.
«Қозоғистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фаолиятининг барча соҳаларига катта ҳисса қўшишига шубҳам йўқ», — деди у.
У шунингдек;
«Кенгаш аъзолари Қозоғистон тинчликпарвар, БМТ Низомидаги мажбуриятларни бажаришга қодир ва тайёр давлат бўлиб, Низом тамойилларида акс эттирилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга фаол ва конструктив ҳисса қўшишига ишонч билдиради«, - дея таъкидлади.