«Ҳозирда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан биргаликда Қозоғистоннинг ноёб тарихий ва маданий ёдгорликларини Жаҳон мероси рўйхатига киритиш учун «Буюк ипак йўли – Фарғона-Сирдарё йўлаги» трансмиллий номинациясини илгари суриш бўйича номзодлик ҳужжатини ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда», - деди вазир брифингда.
Унинг сўзларига кўра, агар ушбу ҳужжат қабул қилинса, Қозоғистондаги 6 та йирик объект ушбу рўйхатга киритилади.
«Қозоғистонда Сауран, Жетиасар, Жанкент, Сиғанақ, Отирар, Култобе-Ясси каби объектлар киради. «Дунёдаги замонавий Қозоғистон маданияти» махсус лойиҳаси доирасида 20 та тадбир ўтказилди», – деди Ақтоти Раимқулова.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай