Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
07:12, 28 Декабрь 2022
ASTANA. Kazinform – 28 декабр куни Қозоғистоннинг ғарбий вилоятларига шимоли-ғарбдан ҳаракатланадиган циклон пастлиги таъсир қилади, шу сабабли ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform «Қазидромет»га таяниб.
Республиканинг шимоли-ғарбий, шимоли ва марказида атмосфера фронтал тизимларининг ўтиши билан қор ёғади, жанубда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Фақат мамлакатнинг жануби-шарқида, шарқида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда.
Республиканинг ғарбий, шимоли, жанубида туман тушиши, ғарб, жанубда яхвонлик, Қозоғистон Республикасининг ғарбий, жануби-шарқида, шарқида кучли шамол эсиши кутилмоқда.