Қозоғистоннинг аксарият қисмида ёғингарчилик бўлади

Фото: Фото: Kazinform

13 ноябрь куни Қозоғистоннинг аксарият қисмида атмосфера жабҳаларининг ўтиши билан об-ҳавонинг беқарор табиати сақланиб қолади, дея хабар беради Кazinform “Қазгидромет” РДКга таяниб.

Синоптикларнинг хабар беришича, республиканинг жануби-шарқи ва шарқининг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор), яхвонлик бўлиши мумкин.

Фақатгина Қозоғистоннинг антициклон тизмаси мавжуд бўлган ғарбий ҳудудларида асосан ёмғирсиз об-ҳаво кутилмоқда.