«Ҳозирда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан биргаликда Қозоғистоннинг ноёб тарихий ва маданий ёдгорликларини Жаҳон меъроси рўйхатига киритиш учун «Буюк ипак йўли – Фарғона-Сирдарё йўлаги» трансмиллий номинациясини илгари суриш бўйича номзодлик ҳужжатини ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда вазир брифингда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, агар ушбу ҳужжат қабул қилинса, Қозоғистондаги 6 та йирик объект ушбу рўйхатга киритилади.
«Қозоғистонда Сауран, Жетиасар, Жанкент, Сиғанақ, Ўтрор, Култўбе-Ясси каби объектлар бор. «Дунёдаги замонавий Қозоғистон маданияти» махсус лойиҳаси доирасида 20 та тадбир ўтказилди, – деди Ақтоти Раимқулова.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай